Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Aгробанк: истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлашдан манфаатдор 

Aгробанк: истиқболли лойиҳаларни қўллаб-қувватлашдан манфаатдор 

Паррандачилик нафақат қишлоқ хўжалигининг муҳим йўналиши, балки аҳолини сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашнинг истиқболли тармоғи ҳам ҳисобланади.

Бугун етти хазинанинг бири саналган бу қадим соҳа замонавий ёндашувларни татбиқ этиш орқали янада ривож топмоқда.

«Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент қарори шу йўналишда олиб борилаётган ишларнинг ҳуқуқий таянчига айланди десак муболаға эмас. Қарорга мувофиқ, ички бозорларимизни парранда маҳсулотлари билан етарли миқдорда ва мақбул нархларда таъминлаш қолаверса мамлакатимизнинг айни йўналишдаги экспорт салоҳиятини ошириш бўйича ҳам ижобий натижаларга эришилмоқда.

Музработ туманидаги «Янгиобод инвест сервис» хусусий корхонаси ҳудди шундай йирик паррандачилик комплексларидан бирдир. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 115 миллиард  сўм бўлиб, шундан банк маблағи 80 миллиард сўмни ташкил этади.

Ушбу маблағ асосида 7 та товуқхона, 2 та инкубатор, 2 та жўжахона, тухум сақалаш омборхонаси ва ем тайёрлаш заводи ишга туширилган.

Бу лойиҳа нафақат туман балки вилоят миқёсидаги йирик қувват саналади. Мажмуада нафақат товуқларни парваришлаш балки тухумларни етказиб бериш ва қадоқлаш жараёни замонавий технологиялар ёрдамида амалга оширилади. Эътиборли жиҳати, ушбу корхонанинг иш бошлаши билан 150 нафар ҳудуд аҳолисининг бандлигини таъминлаш имконини яратди.

Етиштирлаётган парранда маҳсулотлари ички бозорга балки, қўшни Тожикистон ва Aфғонистон давлатларига экспорт қилинмоқда.

Aйни пайтда тадбиркорлар янги лойиҳа ва қўшимча қувватларни ишга тушириш режалари билан банд. Корхона қошида ун заводини ташкил этиш, озуқа-ем ишлаб чиқариш линиясини ишга тушириш, туяқуш парваришини йўлга қўйиш бундан ташқари, хитойлик мутахассислар билан ҳамкорликда биогаз ишлаб чиқариш ҳам режалаштирилмоқда.

«Aгробанк» акциядорлик тижорат банки  эса шундай истиқболли лойиҳаларни молиялаштиришда ва ташаббускор тадбиркорларни қўллаб-қувватлашда давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг