Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

OECD: Жаҳон иқтисодиёти ўсиши 2019 йилда пасаяди

OECD: Жаҳон иқтисодиёти ўсиши 2019 йилда пасаяди

Фото: «Kyodo News»

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) прогнозига кўра, келгуси йилда жаҳон иқтисодиёти ўсишида пасайиш кузатилади. Сабаблар: давлатлар ўртасидаги савдо-сотиқ низолари, дунёнинг етакчи марказий банклари томонидан пул-кредит сиёсатининг сиқувга олиниши каби омиллар.

Реал ЯИМнинг 2018 йилдаги ўсиши 3,7 фоизда баҳоланди, аммо 2019 йилда кўрсаткич сентбрь ойида башорат қилинганидек 3,7 фоиз эмас 3,5 фоиз бўлади, яъни пасайиш бошланади.

Ўтган йил якунларига кўра, жаҳон иқтисодиёти 3,6 фоизга ўсди. 2020 йилда эса глобал ЯИМ 3,5 фоизга ўсади.

Кўп мамлакатларда ишсизлик рекорд даражада паст даражада ва энди малакали кадрларга эҳтиёж ҳам ошмоқда. Ташкилот ҳисоботида қайд этилишича, глобал савдо-сотиқ ва инвестициялар ҳажми ўсиши киритилаётган божлар туфайли сусаяди.

АҚШда фоиз ставкаларининг ошиши ва доллар курсининг мустаҳкамланиши ривожланаётган мамлакатлардан капитал оқимини кучайтиради ва уларнинг валюталарини кучсизлантиради.

Жаҳон иқтисодиёти учун паст прогноз кўрсаткичлари Туркия, Аргентина, Бразилия каби ривожланаётган мамлакатларда кутилаётган муаммолар билан ҳам боғлиқ.

Еврозона учун прогнозда 2018 ва 2019 йилларда ЯИМ ўсиши 1,9 ва 1,8 фоизга тенглаштирилди.

Фото: OECD

2018-2019 йилларда ЯИМ ўсиши Буюк Британияда 1,3 ва 1,4 фоиз, Германия ва Францияда 1,6 фоиз, Италияда 1 ва 0,9 фоиз, АҚШда 2,9 ва 2,7 фоиз, Японияда 0,9 ва 1 фоиз, Хитойда 6,6 ва 6,3 фоиз, Ҳиндистонда 7,5, ва 7,3 фоиз, Бразилияда 1,2 ва 2,1 фоиз, Россияда 1,6 ва 1,5 фоиз бўлиши ташкилот прогнозида кўрсатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг