Тамаки маҳсулотларига аянчли касалликлар тасвири туширилади
Ҳукумат қарори билан Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги умумий техник регламентга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда тамаки маҳсулотлари истеъмол қадоғига тамаки маҳсулоти истеъмоли оқибатида соғлиққа етадиган зарар тасвири жойлаштирилади.
Шунингдек, қарор билан тамаки маҳсулотларининг истеъмол қадоқларига жойлаштириладиган тасвир-огоҳлантиришлар намунаси тасдиқланди.
Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter