Дунё бўйлаб болалар нотаниш вирус билан оммавий касаллана бошлади
АҚШ, Буюк Британия, Швейцария ва Япония шифокорлари бутун дунё бўйлаб болалар нафас олиш йўллари касалликларини келтириб чиқарадиган нотаниш респиратор синдициал вируси (RSV) билан оммавий равишда касаллана бошлаганини хабар қилишди. Бу ҳақда BBCга асосланиб Lenta.ru маълум қилмоқда.
Қўшма Штатлардаги Нью-Йорк касалхонасининг болалар юқумли касалликлари бўлими бошлиғи Рабия Аганинг сўзларига кўра, янги туғилган чақалоқлар ва болаларни янги вирус билан касалланиш ҳолатлари апрел ойидан бошлаб аниқланган. Шундан сўнг шифохонадаги жонлантириш бўлимлари касаллар билан тўлиб тошган.
Олимларнинг фикрича, коронавирус пандемияси RSV тарқалишига таъсир кўрсатган ва карантин чоралари туфайли болаларда вирусга қарши иммунитет шаклланмай қолган.
Касалликнинг кўпайиши коронавирусга қарши чора-тадбирлар юмшатилгандан кейин содир бўлган. АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказларининг маълумотларига кўра, касаллик кўпчилик болаларда йўтал, шамоллаш ва бурун битиши белгилари билан кечмоқда. Аммо баъзиларида бронхиолит, ўпканинг пастки қисмида яллиғланиш пайдо бўлиши каби асоратлар кузатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter