Юридик коллеж ўқувчилари юридик университетга имтиҳонсиз кириши ростми?
«Тошкент давлат юридик университетига юридик коллежи ўқувчилари имтиҳонсиз қабул қилинар экан. Шу гап ростми?»
— Ҳурматли фуқаро. Сиз юқорида эшитган маълумотингиз тўғри.
Президентнинг 2018 йил 13 апрелдаги фармон ва қарорига кўра, ҳудудларда юридик коллежлари ташкил этилади. Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари лавозими бўйича юридик коллежлари директорлари ҳисобланади.
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб юридик коллежлари битирувчилари ТДЮУга ҳудудий адлия органларининг йўлланмалари бўйича кириш тест синовларисиз якка тартибдаги суҳбат ўтказиш орқали бакалаврларни тайёрлашнинг махсус уч йиллик дастури бўйича ва ўқишнинг тугашидан сўнг тақсимотга мувофиқ уч йил давомида узлуксиз ишлаб бериш мажбуриятини олган ҳолда ўқишга киришга ҳақли.
Қайта ташкил қилинаётган юридик коллежлар ва академик лицейнинг 3-босқич ўқувчиларининг ўқиши уларни таълимнинг ўхшаш йўналишлари бўйича яқин жойлашган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейнинг ўқувчилар контингентига қўшиш йўли билан ушбу таълим муассасаларида тамомланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter