Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёшлар учун муҳим: Тошкентда бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилмоқда

Ёшлар учун муҳим: Тошкентда бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилмоқда

Фото:«Xabar.uz»

Ёшлар ижодиёт саройида бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ташаббуси билан бўш иш ўринлар ярмакаси ўтказилмоқда.

Тадбир жорий йилнинг 27 январь – 7 февраль кунлари Тошкентда сайёр оммавий учрашувлар ва тадбирлар доирасида ташкил этилмоқда. 

Ярмаркада Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари  ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тизимида корхона ташкилотлар ҳам ўз таклифлари билан иштирок этди.

Фото:«Xabar.uz»

– Бугунги тадбирда вазирлик тизимида 48 та корхона ташкилотлардаги айни пайтда мавжуд 428 та  бўш иш ўрни билан иштирок этмоқда дейди, – Ахборот технологиялари  ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи Нодир Турсунов. – Бўш иш ўринларини таснифида оддий ишчидан тортиб раҳбар ўринбосари лавозимгача бор. Шу ўринда яна бир жиҳатни таъкидламоқчиман, биз нафақат Тошкент шаҳри балки  вилоятлар миқиёсида 26 та корхона ташкилотларимиздаги ҳозирда мавжуд 85 та бўш иш ўринларини иштирокчиларга тақдим этмоқдамиз. Бу ўз навбатида ҳозир пойтахтда ўқиб билим олаётган ёшларнинг келажакда ўзи туғилиб ўсган ҳудудда соҳаси бўйича иш фаолиятини танлаш имкониятини  яратади.  

– Ишли бўламан деган илинжда келгандим, – дейди Каримжон Шоусмонов. – Компютер технологиялари касб-ҳунар коллежини тамомлаганман. Бўш иш ўринлари билан танишиб чиқдим. Менга мутахассислигим бўйича Тошкент ахборот технологиялари университети, Радио ва мобил алоқалар факултетининг «Телерадиоэшиттириш тизимлари» кафедраси лаборант лавозими маъқул келди. Шу жойда ўз меҳнат фаолиятимни бошлаш ниятидаман.

Фото:«Xabar.uz»

Г.Турғунбоева

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг