«Tashkent City» сайилгоҳида Янги йил озиқ-овқат ярмаркаси бўлиб ўтади
Сайилгоҳ ҳудудида уч ҳафта давомида 300 га яқин турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини арзон нархларда харид қилишингиз мумкин, шунингдек, шу ернинг ўзида байрамона шоу дастури ва, албатта, болалар учун арча ташкил этилади.
Tashkent City сайилгоҳи ташкил этилганидан буён пойтахтдаги муҳташам ва кенг кўламли тадбирлар тимсолига айланди. Бу ерда Ўзбекистондаги биринчи йирик мусиқали фаввора, биринчи учар кинотеатр, биринчи машҳурлар музейи пайдо бўлди. Музей бугунги кунга қадар янги қаҳрамонлар билан тўлдирилиб борилмоқда.
Ташкилотчилар меҳмонларни фақатгина қизиқарли масканлар ва ободонлаштирилган ҳудуд билан эмас, турли рекордлар билан ҳам ҳайратда қолдириб келмоқдалар. Мисол учун, ўтган қишда боғ ҳудудида бир вақтнинг ўзида бир нечта рекорд ўрнатилди. Улардан бири сифатида 300 метрлик пиццани айтиб ўтишимиз мумкин. Ҳозирда сайилгоҳ ҳудудида илк маротаба икки ҳафталик Hilton Auto Expo кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Унда турли даврларга оид кўплаб автомобиллар намойиш этилмоқда, шунингдек, кўргазма давомида турли хил кўнгилочар дастурлар ўтказилмоқда.
10 декабрдан 31 декабрга қадар сайилгоҳ ҳудудида яна бир катта тадбир – Янги йил озиқ-овқат ярмаркаси бўлиб ўтади, унда 300 дан ортиқ брендларнинг маҳсулотлари намойиш этилади. Соҳа вакиллари ташриф буюрувчиларни ўз маҳсулотлари билан таништиришлари, меҳмонлар эса янги маҳсулотларни татиб кўришлари ва унумли нархларда харид қилишлари мумкин. Ярмарка давомида болаларни ажойиб кўнгилочар дастур кутмоқда.
Сайилгоҳ ҳудуди уч ҳафта давомида жаҳон даражасидаги кўргазма марказига айланади. Марказий хиёбонлар бўйлаб гўштли деликатеслар, денгиз маҳсулотлари, ноёб пишириқлар, ширинликлар, янги йил совғалари ва бошқа кўплаб маҳсулотлар билан тўла махсус жиҳозланган савдо стендлари ўрнатилади. Намойиш этиладиган барча маҳсулотлар арзон нархларда шу ернинг ўзида сотилади. Натижада, Янги йил арафасида маблағингизни яхшигина тежаш имкониятига эгасиз.
Ярмарканинг ҳар бир куни бирон бир мавзуга бағишланган бўлади: Америка, Европа, Осиё, миллий ва дунёнинг бошқа мамлакатлари таомларига бағишланган тадбирлар ўтказилади. Бу нафақат таомларни татиб кўриш, балки болаларни қизиқарли муҳитда турли мамлакатларнинг таомлари билан таништириш учун ажойиб имкониятдир.
Кафе ва ресторанлар замонавий фудтраклар ва кўчма павильонлари ёрдамида ўз таомларини намойиш этишади. Tashkent City сайилгоҳида илк бор бир вақтнинг ўзида миллий, Осиё, Европа, Америка таомларини, шунингдек, бутун дунёга машҳур бўлган юқори сифатли қандолатчилик маҳсулотлари, пишириқлар ва ичимликларни татиб кўриш мумкин бўлади.
Кўргазма иштирокчилари 1 000 000 дан ортиқ ташриф буюрувчиларни ўз маҳсулотлари билан таништириш, шунингдек, энг яхши бренд номини олиш учун танловда иштирок этиш имкониятига эга бўладилар. Ташриф буюрувчилар «Энг яхши палов», «Энг яхши пицца», «Энг яхши суши», «Энг яхши бургер», «Энг яхши десерт», «2021 йилнинг энг яхши бренди» ва бошқа номинациялар бўйича ғолибларни танлаб олишади.
Анъанага кўра, бу каби кенг кўламли тадбирлар кўнгилочар дастурсиз ўтмайди. Бу ерда шеф-ошпазлар ва барменлар иштирокидаги шоулар, эстрада юлдузларининг концертлари, цирк ва акробатларнинг чиқишлари ташкиллаштирилади. Ярмарка Янги йил арафасида ўтказилиши боис, болалар учун сеҳрга тўла махсус дастур тайёрланади. Ота-оналар учун ёқимли бонус - бу ерда сиз тайёр совғаларни унумли нархларда харид қилишингиз мумкин.
Янги йил озиқ-овқат ярмаркасида иштирок этиш учун ариза топшириш ва батафсил маълумотларга эга бўлиш учун қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилинг: +998 95 144 41 41
реклама
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter