Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқнинг ҳақини ўмарган ўғрилар жазоланди

Халқнинг ҳақини ўмарган ўғрилар жазоланди

Фото: Xabar.uz

ДХХ томонидан қўлга олинган Андижон шаҳар собиқ ҳокими Б.Ҳайдаров, прокурори Қ.Асқаров, ХТБ мудири А.Миркамилов ва уларнинг 40 га яқин жиноий шериклари судланиб, ҳар бири 10,5 йилгача бўлган муддатларга қамоқ жазоларига ҳукм қилинди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий телеграм-каналида хабар берилди.

Бироқ, улар томонидан ўмарилган 67 млрд сўм маблағнинг тергов давомида 16 млрд сўм қисми пуллар кўринишида ва 10 млрд сўм қисми кўчмас мулк («Тошкент сити»даги янги хонадонлар) ҳамда қимматбаҳо буюмлар (хорижий автомашиналар ва тилла тақинчоқлар) кўринишида давлат ҳисобига ундирилгани хабарда ёритилмасдан қолгани турли саволларни келтириб чиқармоқда.

Зеро, давлат мансаби халқнинг ҳақини ўмариш учун эмас, хизматини қилиш учун берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг