Тўрақўрғон туманига ҳоким тайинланди
Қосимов Шерали Абдуқаҳорович Тўрақўрғон туманига ҳоким бўлди.
Шерали Қосимов 1986 йилда Наманган туманида туғилган. 2010 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида вилоят молия бошқармасида турли вазифаларда ишлаган.
Наманган тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири, Наманган тумани ҳокими ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Давлат Активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш марказининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи бўлган.
Янги тайинловга қадар эса Поп тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари-туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter