Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тадбиркорга электр учун қўшимча ҳисобланган ярим миллиард сўм бекор қилинди

Тадбиркорга электр учун қўшимча ҳисобланган ярим миллиард сўм бекор қилинди

Фарғона шаҳрида фаолият юритувчи «Сарвар» МЧЖ (номи ўзгартирилган) қўшимча ҳисобланган электр энергияси тўловларидан норози бўлиб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, электр таъминоти корхонаси томонидан жамиятни электр билан таъминловчи тизим текширилганда, жамиятга тегишли электр ҳисоблагич нотўғри ишлаётганлиги қайд этилган.

Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, жамиятга электр энергияси учун 924,8 млн сўм миқдорида қўшимча тўлов ҳисобланган.

Аризани ўрганиш натижасида электр таъминоти корхонаси томонидан ҳисобланган қўшимча тўловлар қайта кўриб чиқилиб, қарздорлик миқдори 406,4 млн сўмга камайтирилиши таъминланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг