Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда ёқилғидан катта миқдорда «соққа» қилган раҳбар қўлга тушди

Сурхондарёда ёқилғидан катта миқдорда «соққа» қилган раҳбар қўлга тушди

Фото: Прокуратура департаменти

Сурхондарё вилоятида дизель ёқилғисини талон-торож қилган филиал раҳбари аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «Т.н.» МЧЖ «Болдир» филиали раҳбари Ш.Ҳ. 2022 йилнинг апрель-август ойларида «И.А.» МЧЖга умумий баҳоси 770,5 млн сўмлик 66,5 минг литр дизель ёқилғисини етказиб берилганлиги ҳақида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, ўзига ишониб топширилган жуда кўп миқдордаги мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва  209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг