Судьялар олий мактабининг яна 6 нафар битирувчиси судьялик лавозимига лойиқ кўрилди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг бугун бўлиб ўтган йиғилишида Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабини муваффақиятли тамомлаган олти нафар битирувчи илк бор судьялик лавозимига тайинланди.
Кенгаш қарорига мувофиқ:
Самандаров Учқун Уктамович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти Термиз туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;
Самиев Бахтиёр Тешаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти Урганч туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;
Рахимов Умиджон Алиевич – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти Денов туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
Эрметова Шоира Хасановна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Турсунов Дилмурод Нормуротович – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьяси лавозимига;
Шокирова Муҳаббатхон Нурматовна – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter