Судьялар Олий мактабида икки кунлик семинар-тренинг бошланди
Бугун, 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ва Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг ташаббуси билан БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Марказий Осиё минтақавий бўлинмаси, Халқаро юристлар комиссияси ҳамкорлигида «Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқ соҳасидаги халқаро стандартлар» мавзусида икки кунлик халқаро семинар-тренинг бошланди.
Мазкур тренингдан асосий мақсад судьялар, адвокатлар, прокурорлар, ҳуқуқшунос олимлар ва бошқа фуқаролик жамияти вакилларининг соҳадаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш ва хорижий ҳамкасблар тажрибаларидан фойдаланган ҳолда миллий амалиётни янада бойитишдир.
Халқаро семинар-тренинг тўрт модулдан иборат бўлиб, кун тартибига биноан иккита янги замонавий интерфаол модул асосида ривожланган демократик мамлакатлар тажриба ва амалиётлари юзасидан музокаралар ўтказилади.
Икки кунга мўлжалланган семинар-тренинг ишида Европа иттифоқи ва БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари ҳамда халқаро экспертлари, мамлакатимизда фаолият юритаётган ҳуқуқий ташкилотлар, Судьялар олий кенгаши, Олий суд вакиллари ҳамда Юридик университети профессор ўқитувчилари ва амалиётчи талабалари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter