Қамоқхонада 22 йил ўтирган маҳбус озодликка чиқадиган куни қочиб кетди
Россиянинг Иркутск шаҳри Маркова посёлкасида такрорий жиноят содир этган, қотилликда айбланиб, йигирма йилдан ортиқ ахлоқ тузатиш муассасасида жазони ўтаётган шахс колониядан қочиб кетди. Шуниси эътиборга лойиқки, эркакнинг жазо муддати тугашига бир неча соатлар қолганда қочиб кетган, деб хабар беради ria.ru янгиликлар нашри.
Воқеа ИК-19 колониясида содир бўлган. У ерда маҳкумлар ҳудуд бўйлаб нисбатан эркин ҳаракатланади.
Қочган маҳбус 2001 йилда қотилликда айбланиб қамалган ва жазони ўтай бошлаган. Эркак қамоқдан қочган куни расман озод этилиши керак эди. Энди уни янги – тўрт йиллик қамоқ жазоси кутмоқда.
Жиноятни такроран содир этган шахс қидирилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter