Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президентга мурожаатдан сўнг Хўжаобод ҳокими ишдан олингани айтилмоқда

Президентга мурожаатдан сўнг Хўжаобод ҳокими ишдан олингани айтилмоқда

Фото: «Codelessplatforms.com»

Ижтимоий тармоқларда Андижоннинг Хўжаобод тумани ҳокими Отабек Расулов лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар тарқалди. Ҳали расман тасдиқланмаган шу мазмундаги хабарларга кўра, ҳокимнинг фаолиятидан норози бўлган маҳаллий кенгаш депутатларининг Президентга мурожаатидан сўнг масала республика раҳбарлик идоралари томонидан ўрганилган. Натижада  О. Расуловни вазифасидан озод этиш лозимлиги ҳақида хулосага келинган.

Бундан ташқари, Асака туман ҳокими ҳам лавозимидан олингани ҳақида хабарлар бор. Мазкур хабар ҳам ҳали расман тасдиқлангани йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг