Президент 215 нафар маҳкумни афв этди
Президент Шавкат Мирзиёев «Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда «Ўзбекистан 24» телеканалида маълум қилинди.
Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида имзоланган ҳужжат билан 215 нафар фуқаро афв этилди.
Афв этилган шахсларнинг 3 нафари жазодан тўлиқ озод қилинган, 127 нафари — жазони ўташ муддатидан илгари шартли равишда озод этилди, 12 нафарига эса тайинланган жазо енгилроғи билан алмаштирилди. Жами 142 нафар шахс озодликдан маҳрум қилиш жойларидан яқинлари бағрига қайтарилди.
Шунингдек, 73 нафар шахсга озодликдан маҳрум этиш жазоси қисқартирилди, яна бир маҳкумнинг жазоси озодликни чеклаш шаклидаги жазо турига ўзгартирилди.
Афв этилганларнинг 14 нафарини аёллар, 12 нафарини 60 ёшдан ошганлар, 69 нафарини хориж фуқаролари ҳамда 15 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter