Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муқаддам судланган икки дугона яна жиноят содир этди

Муқаддам судланган икки дугона яна жиноят содир этди

2022 йил 28 декабрь куни Андижон вилояти Улуғнор туманида яшовчи фуқаро Д.Ш.нинг яшаш хонадонидан LG русумли телефони, Lenovo русумли ноутбук, Samsung Galaxy A7 Lite русумли планшети ва 5.000.000 сўмлик тилла тақинчоқлари йўқолган.

У ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ариза билан мурожаат қилиб, ушбу буюмларни номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган ва номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, гаджетларни ўғирлаган шахслар Наманган вилоятида яшовчи, муқаддам судланган аёллар – 1999 й.т. Ю.У. ва 2003 й.т. Н.С. эканлиги аниқланиб, улардан ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинган.

Ю.У. ва Н.С.га нисбатан ЎзР. ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг