Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кадастрлар палатаси филиал муҳандиси ушланди

Кадастрлар палатаси филиал муҳандиси ушланди

Ер майдонлари савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош  этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.А. ва Кадастрлар палатаси Янгийўл тумани филиали муҳандиси Ш.Х. «У.Ю.» агрофирмасига қарашли 32 сотих ер майдонини фуқаро Ш.га фирибгарлик йўли билан 29 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб бериши эвазига олдиндан 10 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг