Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади
Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Бу борадаги тегишли қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Ҳужжатга биноан, кодекснинг 52 модда биринчи қисмига қуйидаги қўшимчалар киритилган:
«Ҳимоячидан воз кечиш жараёни мажбурий тартибда видеоёзув орқали қайд этилади, бу ҳақда баённомага ёзиб қўйилади. Видеоёзув материаллари баённомага илова қилинади. Бунда ҳимоячининг ҳимоя остидаги шахс билан холи учрашиши видеоёзув орқали қайд этилишига йўл қўйилмайди».
Шунингдек, кодекснинг 91 моддаси таҳририга кўра қуйидаги процессуал ҳаракатлар видеоёзув орқали қайд этилиши белгиланмоқда:
— ўта оғир жиноятлар бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш;
— тинтув;
— кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириш;
— тергов эксперименти;
— ушлаб туриш;
— ҳимоячидан воз кечиш;
— шахсни ушлаш жараёнида ўтказиладиган шахсий тинтув ва олиб қўйиш.
Шу билан бирга, кодекснинг 224 моддасига мувофиқ, шахсни ялонғочлаш билан боғлиқ шахсий тинтувни видеоёзув орқали қайд этиш тақиқланади.
Муҳокама жорий йилнинг 7 февралига қадар давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter