Жиноят кодексига ҳуқуқбузарликка жазони енгиллаштирувчи банд киритилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, Жиноят кодексининг 182-моддаси – Божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш ҳуқуқбузарлигига жазони енгиллаштирувчи банд киритилиши мумкин.
Унга кўра, ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш жараёнида, ушбу моддада назарда тутилган жиноятни биринчи марта содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан ўттиз кунлик муддатда ихтиёрий божхона тўловларини, шу жумладан божхона тўловлари ўз вақтида тўланмаганлиги учун пеняни тўлиқ тўлаган, етказилган зарарнинг ўрнини қоплаган ва товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.
Лекин, бунда олиб ўтилиши чекланган ва тақиқланган товарлар билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно эканлиги қайд этилган.
Муҳокама жорий йилнинг 21 февралига қадар давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter