Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиноий ишлар, контрафакт маҳсулот мусодараси ва йўқ қилиниши – Ўзбекистонда контрабандага қарши кураш жиддий тус олмоқда

Жиноий ишлар, контрафакт маҳсулот мусодараси ва йўқ қилиниши – Ўзбекистонда контрабандага қарши кураш жиддий тус олмоқда

2022 йил 30 сентябрда Тошкентда умумий қиймати 175 млн сўм бўлган 25 000 блок ноқонуний тамаки маҳсулотининг намойишкорона йўқ қилиниши амалга оширилди. Божхона хизмати вакиллари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан биргаликда махсус печларда контрабанда маҳсулотини ёқиб юбордилар.

Ноқонуний тамаки маҳсулотларининг барчаси Ўзбекистонга хориждан ноқонуний олиб кирилган ва акциз маркалари ҳамда рақамли маркировкалаш кодларига эга бўлмаган.

Қайд этиш ўринлики, жорий йилнинг 9 ойи давомида божхона хизмати ходимлари умумий суммаси 17,8 млрд сўм бўлган 1 миллион 458 минг 736 блок тамаки маҳсулотларини олиб қўйдилар. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари эса, айбдор шахсларга нисбатан 60 та жиноий ва 175 та маъмурий иш очдилар.

Контрабанда маҳсулотининг ошкора йўқ қилиниши виждонсиз тадбиркорларнинг ҳовурини пасайтиришга ёрдам беради лекин, сезиларли натижаларга эришиш учун, бундай акциялар мунтазам ўтказилиши лозим.

Эътиборлиси – тадқиқотларга кўра, сўровномада иштирок этган ҳар 3 нафар истеъмолчининг 2 нафари ноқонуний сигаретларни бозорларда ёки кўча сотувчилардан харид қилиши аниқланган. Бозорлар ва кўча сотувчилари – ноқонуний сигарет сотувининг асосий манбаларидир. Агар давлат мана шу реализация каналлари масаласини ҳал қилса, ноқонуний савдо даражасини сезиларли қисқарган бўларди.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг