Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Икки аёл тўрт нафар «ўлжа»си билан қўлга тушди

Икки аёл тўрт нафар «ўлжа»си билан қўлга тушди

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Тошкент вилояти ИИББ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш тезкор ходимлари томонидан 2020 йилнинг 10 февраль куни ўтказилган тезкор тадбирлар  ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Тезкор тадбирларда Москвада яхши маош тўланадиган иш топиб беришни ваъда қилиб, йўл харажатларини ўз ҳисобидан қоплаган ҳолда олиб кетишни айтиб, уларни фоҳишалик билан шуғуллантиришни мақсад қилган «Дилафруз» ва «Умида» 19-25 ёш оралиғидаги турли вилоятлардан бўлган 4 нафар аёл-қизларни, Наманган халқаро аэропортидан «Наманган-Москва» авиарейси орқали Москва шаҳрига олиб кетаётган вақтида ушланган.

Ўтказилган суриштирув давомида ўзини «Дилафруз» деб таништирган шахс – Наманган вилояти Косонсой туманида яшовчи 1981 йилда туғилган Р.М., шериги «Умида» – Наманган вилояти Поп туманида яшовчи 1987 йилда туғилган У.Н. эканлиги аниқланади.

Шунингдек, тадбир давомида У.Н. ўзи ишлаб келаётган аёллар гўзаллик салонига келган ёш ва кўриниши чиройли қизларни яхши даромад орттириш билан қизиқтириб, Р.М. билан таништириб келганлиги ва бунинг эвазига ундан ўз улушини олиб келганлиги, Р.М. эса 2019 йилдан буён Москва шаҳрида олиб борилган қизларга ижтимоий тармоқлар орқали жинсий алоқа қилишлари учун мижоз топиш билан шуғулланиб, моддий даромад орттириб келаётганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси томонидан тергов олди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг