ИИБнинг икки нафар зобити қўлга олинди
Улар гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига аралашиб қолишган. Бу ҳақда ички ишлар вазири матбуот котиби хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 март куни Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасининг икки нафар офицер ходими гиёванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига аралашгани аниқланиб, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилган тезкор тадбир давомида улар жиноят устида ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25-моддаси, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter