Ҳаммомнинг пайновида «гап бор» экан-да?!
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Фарғона шаҳар бўлими ходимлари навбатдаги «топилма»га дуч келишди.
Шаҳардаги хусусий корхоналарнинг бирига қарашли умумий ҳаммом газ ҳисоблагич ускунасидан «айланиб» ўтилган ҳолда тармоққа уланиб олган экан?!
Ҳисоб-китоб қилингандики, ноқонуний уланиш натижасида 24.617.000 сўм миқдорида моддий зарар етибди.
Иш терговга қадар етиб бормади. Ҳаммом соҳиби айбига тўлиқ иқрор бўлиб, етказилган зарарни тезда қоплади.
Агар шу қилмиш яна такрорланса-чи? Оқибатини МИБ ходимлари тушунтириб ўтиришмади. Ҳаммом эгаси шундоғам яхши биларкан. Билар экансан, ҳаммомнинг пайвони орқали ўғринча иш қиласанми?!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter