Гаровдаги «Tesla» аукционга чиқарилади
Суднинг «O’zsanoatqurilishbank» ATB фойдасига «К.Т.Ҳ» МЧЖнинг 483 миллион сўм кредит қарзини гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги ижро варақаси МИБнинг Жиззах шаҳар бўлимига келиб тушган.
Давлат ижрочиси томонидан қарздорга ижро иши қўзғатилиб, тарафларга нусхалари юборилган.
Ижро ҳаракатлари давомида жамиятга тегишли, гаров мулки ҳисобланган «Tesla» автомашинаси қарздорлик эвазига хатланади. Мавжуд қарздорликлари қопланмаган тақдирда ушбу транспорт воситаси электрон онлайн савдоларида сотилиб, сотувдан тушган пулдан мавжуд қарздорликлари қопланади.
«Жамият олган кредити мунтазам тўлаб борганида, ушбу автомашина хатланмаган ва бундай ортиқча ҳаракатлар қилинмаган бўлар эди», дейилади МИБ хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter