Фарзандини 6000 долларга сотган аёл устидан суд ҳукм ўқиди
Самарқанд вилояти Пахтачи туманида 6 ёшли ўғлини сотган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
Такидланишича, аёл ўғлини 8-10 йилдан бери фарзанд кўрмаётган оилага 6000 долларга сотган.
Аёлнинг айтишича, сотишга унинг шахсий уйи йўқлиги сабаб бўлган. Унинг 3 нафар фарзанди бор эди.
Содир этилган ҳолат жиноят ишлари бўйича судда кўриб чиқилган. Аёл Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) 3-қисми «а» банди билан Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб 5 йилга озодликдан маҳрум этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter