Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғона водийсида навбатдаги контрабандачилар қўлга олинди

Фарғона водийсида навбатдаги контрабандачилар қўлга олинди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари вилоят Божхона қўмитаси билан биргаликда умумий қиймати 200 миллион сўмдан ортиқ бўлган 20 минг 697 қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдосига чек қўйди.

Тадбирда «Тико» русумли автотранспорт воситасида қиймати 45 млн. сўмлик икки турдаги 4 500 қути тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди. Автомобил эгасининг хонадони ҳам кўздан кечирилди. Натижада, тезкор ходимлар томонидан қиймати 11 миллион 800 минг сўмлик акциз маркаси ва маркировкаси бўлмаган 11 277 қути тамаки маҳсулотлари топилди.

Яна бир ҳолат Фарғона туманида рўй берди. Ўтказилган тезкор тадбирда ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари томонидан автотранспорт воситаси қўлга олиниб, кўздан кечирилди. Текширув давомида автомобилда қиймати 49 миллион 200 минг сўмлик жами 4 920 қути контрафакт тамаки маҳсулотлари борлиги аниқланди.

Афсуски, кўрилаётган барча чора-тадбирларга қарамай вилоятда ноқонуний тамаки маҳсулотлари сони ортиб бормоқда. Ноқонуний тамаки маҳсулотлари бозорини ўрганиш натижалари Фарғона водийсида назорат сустлигини кўрсатмоқда – кўрилган барча чора-тадбирларга қарамай, мазкур минтақада 20,4 фоизга ўсиш кузатилган. Муаммони ҳал қилиш учун аввало рейдларни кўпайтириш ва контрафакт маҳсулотларни жамоатчилик гувоҳлигида йўқ қилишни йўлга қўйиш талаб этилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг