Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бухоролик йигитни интим видео билан шантаж қилиб, «Lacetti Gentra» талаб қилган қиз қўлга олинди

Бухоролик йигитни интим видео билан шантаж қилиб, «Lacetti Gentra» талаб қилган қиз қўлга олинди

Фото: «UzNews.uz»

2019 йил 20 май куни вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир жараёнида Бухоро шаҳар Фатхобод кўчасида яшовчи, 1996 йилда туғилган З.Ж. жиноий шериклари — Ромитан туман Х.Азизон кўчасида яшовчи, 1984 йилда туғилган Б.Қ. ва Ромитан туман Шўробод маҳалласида яшовчи, 1985 йилда туғилган Н.Ғ.лар қўлга олинган.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, улар олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, Ромитан туман С.Айний кўчасида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро Ш.С.ни 2019 йил апрел ойининг охирларида у билан жинсий алоқада бўлганлигини тасдиқловчи видеоёзувларни унинг оиласига кўрсатиб шарманда қилишини айтиб, жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб, бунинг эвазига ундан «Lacetti Gentra» русумли автомашина олиб беришини талаб қилишган.

Улар жабрланувчини Бухоро шаҳридаги «Ситора-Автосавдо» МЧЖ филиалида З.Ж номига «Lacetti Gentra» сотиб олиш тўғрисидаги шартномани расмийлаштиришга кўндириб, машина учун 128.679.875 сўм миқдордаги пулларни банкка топширтираётган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан З.Ж, Б.Қ ва Н.Ғ.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Б.Қ ва Н.Ғ.ларга нисбатан «гаров», З.Ж.га нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг