Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Боғча мудири 146 млн сўмни «еб қўйди»

Боғча мудири 146 млн сўмни «еб қўйди»

Фото: «News.yandex.ru»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, юртимизда мавжуд таълим муассасаларида жорий ва капитал таъмирлаш ишлари олиб борилиши учун маблағлар ажратиб келинмоқда. Навоий шаҳридаги 6-сонли мактабгача таълим ташкилотини капитал таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун ҳам давлат ҳисобидан маблағ ажратилиб, таъмирлаш ишлари «Grant stroy servis Karmana» МЧЖ томонидан бошлаб юборилган эди. Режа бўйича болалар боғчаси янгича кўринишга эга бўлиб, замон талабларига жавоб бериши кўзда тутилганди.

Бироқ ҳаром луқма ейишни ўзига одат қилган ушбу ташкилот мудирининг нафси бунга тўсқинлик қилди. М.Ш. хизмат мавқеидан фойдаланиб «Grant stroy servis Karmana» МЧЖ раҳбари И.Г. билан жиноий тил бириктириб, сохта ҳисобот расмийлаштиради. Суриштирувларда аён бўлишича, мазкур шахслар Давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда, мактабгача таълим ташкилотида бажарилмаган таъмирлаш ишлари учун 146 млн 200 минг сўм пул белгиланишига эришиб, ўзлаштирилган маблағларни шахсий манфаати йўлида сарфлаб юборган, дея хабар берди Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми ва 209-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув ишлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг