Блогерлар Олимжон Ҳайдаров ва Комил Аҳмедов 15 суткага қамалишди
Ижтимоий тармоқларида тарқалган «Президент матбуот котиби учрашган блогер 15 суткага қамалиши мумкин экан» сарлавҳали хабар юзасидан Фарғона вилояти ИИБ маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 28 июнь куни телеграмдаги «Олимжон Ҳайдаров» ҳамда «QO’QONJONIM» каналларида қолдирилган «Қўқон шаҳрида ноқонуний Черков фаолият олиб бормоқда» сарлавҳали хабар юзасидан «Возрождение» номли «Евангел» христианлари черкови пастори А.Айрапетовнинг аризасига асосан Қўқон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Қўқон шаҳар, Чуст кўчаси 51-уйда жойлашаган «Возрождение» номли «Евангел» христианлари черкови 2019 йилдан бошлаб расмий фаолият юритиб келаётганлиги, Адлия вазирлигининг гувоҳномасига эга эканлиги, Евангел-христиан динига эътиқод қилувчи фуқароларга хизмат кўрсатаётганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар 2022 йил 22 июл куни жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судига қонуний қарор қабул қилиш учун юборилган.
Суд томонидан блогерлар Олимжон Ҳайдаров ва Комил Аҳмедовларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 184 прим 3-моддаси (миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш) билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter