Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бағдодда ҳамма жой тинчми? Маст ҳолатдаги безори қўлга олинди

Бағдодда ҳамма жой тинчми? Маст ҳолатдаги безори қўлга олинди

15 июн куни соат 15:30 да 50 ёшли С.А. спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолда Бағдод тумани Олмазор кўчасида 44 ёшли С.М. билан ўрталарида келиб чиққан жанжал вақтида жамоат жойида жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан умум эътироф этган ахлоқ қоидаларини бузиб, ҳеч бир сабабсиз 44 ёшли С.М.ни бош ва юз соҳаларига уриб, тан жароҳати етказган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар берди.

Ҳолат юзасидан Бағдод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «е» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фуқаро С.А.га нисбатан айб эълон қилиниб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг