Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шифокорга стул улоқтирган «қаҳрамон»га жиноят иши очилди

Шифокорга стул улоқтирган «қаҳрамон»га жиноят иши очилди

Кеча, 21 ноябр куни Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонасида 22 ёшли фуқаронинг шифохона ходимига стул улоқтирилгани акс этган видеотасвир тарқалган ва турли муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

ССВ берган маълумотга кўра, фуқаро С.А. (талаба) ўша куни қабулхонанинг юз-жағ жарроҳлиги хонасига соғлигидаги муаммо сабаб мурожаат қилган. Бу пайтда шифокор Д. Муҳитдинова навбатчиликда бўлган.

Фуқаро шифокор томонидан кўрилган ва тегишли тартибда вирусолог-мутахассис кўригига юборган. Бундан эса фуқаро ва унинг яқинлари норози бўлиб, шифокорга ўта қўпол муносабатда бўлган ва унга қарата стул отган.

Бош прокуратура мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Айни пайтда ички ишлар органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг