Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Асакабанк» мансабдорлари 2 миллион долларни «бўлиб олишди»

«Асакабанк» мансабдорлари 2 миллион долларни «бўлиб олишди»

Осиё тараққиёт банки молиялаштирган лойиҳа пуллари маҳаллий амалдорлар ва тадбиркорлар томонидан ўзлаштириб юборилди. Бу ҳақда ИИБ хабар бермоқда.

Қайд этилишича, пезидентнинг «Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат яратиш занжирини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида»ги қарори асосида Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган $2 млн миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини сохта ҳужжатлар асосида «G.B.A.» МЧЖ раҳбари, «Асакабанк» АЖ Бухоро вилояти филиали мансабдорлари, «Асакабанк» АЖ бош офиси мансабдорлари ҳамда «K.s» МЧЖнинг мансабдорлари билан ўзаро жиноий тил бириктириб, қўлга киритган.  

Шунингдек, кредитнинг қайтарилишини таъминотсиз қолдириб, давлат ва банк манфаатларига кредитнинг асосий қисми тўланмаганлиги натижасида 1 млн 282 минг 630 АҚШ доллари, фоиз ва пеня қарздорлиги ҳисобидан 358 минг 084 АҚШ доллари миқдорида зарар етказган.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг