Ангренда ичимлик суви тармоқлари таъмири учун ажратилган маблағнинг ярим млрд. сўмдан кўпроғи ўмарилган — Бош прокуратура
Ангренда ярим млрд. сўмдан ортиқ бюджет маблағлари талон-тарож қилингани фош этилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Унга кўра, маҳкама ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «S.A.» МЧЖ томонидан шаҳардаги 2 та кўчага ичимлик сув тармоқларининг реконструкцияси жараёнида ҳақиқатда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали 579,6 млн. сўмлик бюджет маблағлари «туя қилингани» аниқланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда жамият собиқ раҳбари Р.И. тергов қилинмоқда. Мазкур жиноят иши фигуранти битта эмаслиги эҳтимоли катта.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter