Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда кафени ўмарган шахс шу ерда ишловчи ходим бўлиб чиқди

Андижонда кафени ўмарган шахс шу ерда ишловчи ходим бўлиб чиқди

Фото: Тергов департаменти

2020 йилнинг 4 январь куни тахминан соат 02:20 ларда, номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Жалақудуқ тумани Туялас маҳалласидаги кафеларнинг бирида ўғирлик содир этганди, дея хабар берди ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Маълум бўлишича, айбланувчи дераза ойнасини синдириш йўли билан кириб, 15.000.000 сўм пуллари бўлган темир сейф ва кузатув камера ёзувлари сақланувчи хотира блокини ўғирлаб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми  «г» банди (уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб содир этилган ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни шу кафеда ишловчи 27 ёшли Д.Ю. содир этганлиги аниқланиб, ундан темир сейф, кузатув камера ёзувлари сақланувчи хотира блоки ва 5.510.400 сўм миқдоридаги пуллар тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг