Андижонда «Captiva 5» хатланди

Тадбиркор банкдан кредит олди, аммо қайтаришни хаёлига келтирмади. Ўз вақтида қайтарилмаган кредит қарзи эвазига гаровдаги мулклар ундирувга қаратилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг қарздор «О.Г.Т ҳамкор» МЧЖдан жами 1,3 млрд. сўм ундирилиши ва қарздорликни гаровдаги 2 та кўчмас мулк ва автомашинага қаратилиши ҳақидаги ижро ҳужжатига кўра Мажбурий ижро бюроси Хўжаобод ва Жалақудуқ туман бўлими ходимлари ижро ҳаракатлари олиб борди.
Жараёнда гаровдаги Жалақудуқ туманида жойлашган гўзаллик салони ва Хўжаобод тумани, Навоий кўчасида жойлашган савдо дўкони ҳамда қора рангли «Captiva 5!» русусмли автомашина хатланди.
Шундан сўнг ҳам қарздорлик тўланавермагач, «Captiva 5!» 300 млн. сўм бошланғич баҳо билан электрон онлайн аукцион савдосига қўйилди. Ҳозирда қолган икки кўчмас мулкни ҳам аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Сотувдан тушган пул маблағлари эса жамиятнинг кредит қарзини қоплашга йўналтирилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter