Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЙПХ ходимини «капот» устида «судраган» ҳайдовчи ушланди

ЙПХ ходимини «капот» устида «судраган» ҳайдовчи ушланди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Андижонда «Спарк ҳайдовчиси ЙПХ ходимини сайр қилдирди» сарлавҳаси остида видео тарқалганди.

Қайд этилишича, «Спарк» русумли автомобилни ЙПХ ходимининг устига бошқариб, ходим «капот» устида осилиб қолганлигига қарамасдан ҳаракатда давом этган ҳайдовчига нисбатан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 219-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи Жиноят Процессуал Кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Аниқланишича, ҳайдовчи ҳодисадан кейин давлат рақами ечиб олинган автомобилини дўстининг уйига яшириб қўйган.

«Барибир бу нарсалар топилади экан. Қолганларга бунақа иш қилмасликни тавсия қиламан. Қилган ишимдан афсусдаман», — дейди қоидабузар ҳайдовчи.

«Спарк» вақтинчалик жарима майдончасига қўйилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг