Тошкентда «Spark» дарахтга урилиб, ёниб кетди (фото)
26 март куни соат 22:00 атрофида Учтепа туманида 22 ёшли Исломбек М. «Spark» машинасини ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга урилиб кетган.
Ҳайдовчи ва йўловчини одамлар машинадан олиб чиққанидан кўп ўтмай, двигателда қисқа туташув содир бўлиб, ёнғин бошланган. Воқеа жойига тезлик билан етиб келган ўт ўчирувчилар томонидан ёнғин ўчирилди.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи Беҳзод С. тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter