Узундаги майнинг фермасининг «миси чиқди»
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро О.Қ фуқаро Ж.У билан ўзаро тил бириктириб, ўз уйида 114 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмасини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, давлат ва жамият манфаатларига 425,7 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter