Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«У ҳушида эмасди» — МИБ биносида пичоқланган аёлнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

«У ҳушида эмасди» — МИБ биносида пичоқланган аёлнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Аввалроқ Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида алиментдан қарийб 12 миллион сўм қарздорлиги бор эркак МИБ биносида собиқ турмуш ўртоғини пичоқлагани ҳақида хабар берилганди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати айни вақтда аёлнинг аҳволи қандайлигига аниқлик киритди.

Тақдим этилган видеолавҳада Янгийўл тиббиёт бирлашмаси Жонлантириш бўлими мудири Саттор Юсуповнинг қайд этишича, 10 сентябр куни бирлашмага тез тиббий ёрдам машинасида 1989 йилда туғилган Ш.А. оғир тан жароҳатлари билан келтирилган. Аёл ҳушсиз бўлган, унда ўткир қон кетиши кузатилган. Бемор зудлик билан жарроҳлик амалиётига олинган. Текширув давомида аёлнинг артериал қон томирлари узилиши аниқланган. Шу сабаб пойтахтдан қон томири бўйича мутахассислар ёрдамга чақирилган.

«Биргаликда ўтказилган жарроҳлик амалиётидан сўнг бемор ҳозирда умумий жонлантириш бўлимида даволанмоқда. Ҳушида ҳамон енгил карахтлик бор, бироқ соғлиғи яхши томонга ўзгармоқда», дейди Саттор Юсупов.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг