Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда спортчи турмуш ўртоғи ва ёш боласини уриб жароҳатлагани айтилмоқда

Тошкентда спортчи турмуш ўртоғи ва ёш боласини уриб жароҳатлагани айтилмоқда

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Жорий йилнинг 23 март куни тахминан соат 17.00 ларда 1990 йилда туғилган (спортчи экани айтилмоқда) Т.Х. Янгиҳаёт туманида ўзининг уйида ўзаро келиб чиққан тортишув сабабли турмуш ўртоғи 1995 йилда туғилган Т.Д.ни уриб тан жароҳати етказган.

Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда. 

Шундан сўнг 25 март куни Т.Х. фарзанди 2016 йилда туғилган Т.Х.ни уриб тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Т.Х. маъмурий тартибда ушланган. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг