Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тадбиркорнинг уйи олдида «Captiva» ва «Ford» машиналари ёқиб юборилди

Тадбиркорнинг уйи олдида «Captiva» ва «Ford» машиналари ёқиб юборилди

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

2020 йилнинг 12 март кунидан 13 март кунига ўтар кечаси 22 ёшли И.Ж. ўзининг 21 ёшли таниши З.Ж. билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, Бухоро вилояти Ғиждувон тумани «Бўлакиён» маҳалласида яшовчи 61 ёшли Ғ.Т.дан ўч олишни мақсад қилади.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, бунга кир ювиш кукуни савдоси масаласида олдиндан юзага келган ўзаро келишмовчилик сабаб бўлган.

Аламзадалар Ғ.Т.га тегишли бўлган унинг яшаш ҳовлиси олдида турган «Captiva» ва «Ford Tranzit» русумли автомашиналари устига бензин сепиб ўт қўйиб юборади, унга кўп миқдорда моддий зарар етказиб, ҳодиса содир бўлган жойидан яширинишади.

Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Ҳолат юзасидан Ғиждувон туман ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ж.И. ва Ж.З.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми «б,в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг