Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Сувмаш»да ёнғин чиқди

«Сувмаш»да ёнғин чиқди

Иллюстратив фото

Тошкентнинг шаҳрининг Бектемир туманида жойлашган «Сувмаш» чиқиндиларни қайта ишлаш заводи ҳудудида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ расмий телеграм-каналида хабар берилди.

Хабарда айтилишича, бугун, 20 октябр куни соат 18:04 да Бектемир туманининг Ҳусайн Бойқаро кўчасида жойлашган «Сувмаш» чиқиндиларни қайта ишлаш заводи ҳудудида ёнғин бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.

Воқеа жойига 6 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 18:08 да етиб борган, ёнғин соат 18:26 да қуршаб олиниб, соат 18:38 да батамом ўчирилган.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг