Сурхондарёда эркак аёлининг хиёнати қурбонига айланди
Ушбу мудҳиш ҳодиса жорий йилнинг 24 ноябр куни соат 04.30 ларда Денов тумани «Минора» маҳалласида содир бўлган. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур маҳаллада яшовчи фуқаро, 1975 йилда туғилган М.Р. яшаш хонадонида турмуш ўртоғи билан ухлаб ётган вақтда, юзига ниқоб тақиб олган номаълум шахс ётоқхона эшигини бузиб киради ва ўзи билан олиб келган ўткир тиғли жисм билан М.Р. танасининг турли жойларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдириб, ҳодиса жойидан яширинади.
Олиб борилган тезкор тергов-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни М.Рнинг турмуш ўртоғи билан 2 йил давомида яширин равишда ишқий муносабатда бўлиб келган 1997 йилда туғилган А.А. томонидан содир этилганлиги аниқланган ва у ушланган.
Денов туман прокуратураси томонидан А.А нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter