Қашқадарёда бир тонна яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди
Қашқадарё вилоятидаги «Умакай» постида ҳайдовчи истеъмолга яроқсиз салкам 1 тонна гўшт олиб кетаётгани аниқланди.
Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, «Умакай» йўл-патруль хизмати масканида «Nexia» автомобили текшириш учун тўхтатилган. Ҳайдовчи салкам бир тонна гўштни Тошкентга олиб кетаётган бўлган.
Машинада бўлган гўшт текширилганда унинг истеъмолга яроқсиз экани аниқланган. Эркак, шунингдек, гўшт ўзининг чорва молига тегишли эканини ҳамда у маҳсулотни Тошкентдаги бозорорда сотиш учун олиб кетаётганини айтган.
Маҳсулот тегишли тартибда йўқ қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter