Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоийда сохта эллик ва юз минг сўмликлар муомалага чиқиб кетгани маълум бўлди

Навоийда сохта эллик ва юз минг сўмликлар муомалага чиқиб кетгани маълум бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбирда ўтказилган.

Тадбир давомида фуқаро А.И. ва унинг 2 нафар шериги Кармана туманидаги 4 нафар тадбиркорнинг савдо дўконларида озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиб, эвазига 4 дона 100 минг сўмлик купюрадаги қалбаки 400 минг сўм берганликлари аниқланган.

Шунингдек А.И.нинг ёнида яна 1 дона 100 минг сўмлик ва 8 дона 50 минг сўмлик купюрадаги қалбаки пуллар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Экспертиза хулосасида, ушбу қалбаки пуллар компьютер техникаси ёрдамида тайёрланиб, рангли принтерда чоп этилганлиги қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.И. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг