Ўзбек йигити Истанбулда дараксиз йўқолгани айтилмоқда
Ўзбекистон фуқароси, 1992 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган Ҳимматов Фатхулло Урин ўғли қидирилмоқда.
2016 йилда Туркия Республикасига ишлаш мақсадида келган ва шу кунга қадар Истанбул шаҳри Фотих туманида жойлашган Капалли Чорсу бозоридаги дўконларда сотувчи бўлиб ишлаган Ҳимматов Фатхулло охирги мартда 2021 йил 3 март куни уйидагилари билан гаплашган.
У ҳақида бирор маълумотга эга бўлган фуқаролардан Истанбулдаги Бош консулхонага ёки Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Истанбулдаги вакилига +90 (212) 323-20-37 рақами орқали зудлик билан хабар беришлари сўралади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter