Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қидирувдаги шахслардан бири ушланди

Қидирувдаги шахслардан бири ушланди

Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида қидирувдаги Р.Умаров ушланди.

«Бефарқ бўлмаган барча фуқароларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз», дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.

Гумон қилинувчилар:

  1. 1990 йилда туғилган Абдуллаев Акромжон Бахтиёрович
  2. 1995 йилда туғилган Паттаев Тохиржон Хакимбой ўғлининг қидируви давом этмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахсларни кўрсангиз ёки улар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз зудлик билан Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 98-364-02-03 телеграм рақамига хабар беришингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Тошкент шаҳар ИИББ томонидан оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумонланиб, терговдан қочиб яширинган шахслар қидирилаётгани эълон қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг