Оҳангаронда ёш йигитнинг жасади осилган ҳолда топилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрига туташ ҳудудда ёш йигитнинг жасади дарахтга осилган ҳолатда топилганига оид хабарлар тарқалмоқда.
Айни мазмундаги хабарни Бош прокуратура матбуот хизмати Xabar.uzга тасдиқлади.
Унга кўра, жорий йилнинг 19 июль куни тонгда Оҳангарон тумани, Алишер маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтган қисмидаги йўл четидаги дарахтда 1995 йил Андижон вилоятида туғилган М. Й.нинг жасади осилган ҳолда топилган.
Суд-тиббий эпкспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, М. Й.нинг ўлими бўйин соҳасини сиртмоқ натижасида сиқилиши оқибатида келиб чиққан механик асфиксия оқибатида юз берган.
Марҳумнинг танасида жароҳатлар аниқланмаган.
Айни пайтда Оҳангарон туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter