Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нурафшонда фарзанд онаси билан ичиб ўтирган шахсни уриб ўлдирди

Нурафшонда фарзанд онаси билан ичиб ўтирган шахсни уриб ўлдирди

Нурафшон шаҳрида фарзанд онаси билан ичиб ўтирган шахсни ўлдириб қўйди. Бу ҳақда ИИВ тергов департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йил 17 январь куни соат 21:30 ларда 27 ёшли П.М. ўзининг яшаш хонадонидаги овқатланиш хонасига кирганида у ерда онаси 55 ёшли Б.Д. таниши 57 ёшли Н.Р. билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирган бўлган.

Буни кўрган П.М.нинг жаҳли чиқиб Н.Р. билан жанжаллашиб, ёғоч бўлаги билан Н.Р.нинг чап сон қисмига ва танасининг дуч келган жойларига қўли ва оёғи билан уриб, тепиб тан жароҳати етказган.

Натижада, Н.Р. олган тан жароҳатлари билан Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси олиб келинган. Аммо, унга тез тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан ушбу тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Нурафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан П.М.,га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг